Sura 12 · Para 13
Yusuf · 12:109
وَمَا أَرْسَلْنَا مِنْ قَبْلِكَ إِلَّا رِجَالًا نُوحِي إِلَيْهِمْ مِنْ أَهْلِ الْقُرَىٰ ۗ أَفَلَمْ يَسِيرُوا فِي الْأَرْضِ فَيَنْظُرُوا كَيْفَ كَانَ عَاقِبَةُ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ ۗ وَلَدَارُ الْآخِرَةِ خَيْرٌ لِلَّذِينَ اتَّقَوْا ۗ أَفَلَا تَعْقِلُونَ
109. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Биз сиздан илгари ҳам фақат шаҳар аҳлларидан бўлган (фаришталарни эмас) кишиларни пайғамбар қилиб, уларга ваҳий юборганмиз. Ахир (одамлар) Ер юзида сайру-саёҳат этишиб, ўзларидан аввалги (иймонсиз) кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганини кўрсалар бўлмайдими? (Аллоҳдан) қўрққан зотлар учун, Охират диёри (бу фоний дунёдан) яхшироқдир. Ақл юргизмайсизларми?!
Tafsir
Эй Пайғамбар, сиздан олдин қишлоқ эмас, шаҳар аҳлидан, фаришталар эмас, фақат эр кишиларни пайғамбар қилиб, уларга ваҳий юбордик. Одамлар уларни ёлғончига чиқардилар ва натижада Биз уларни ҳалок қилдик. Анави ёлғонга чиқараётганлар ер юзида юриб, олдинги ҳақни тан олмаганларнинг оқибати қандай бўлганига назар солмайдиларми? Улардан ибрат олмайдиларми? Тақво қиладиганлар учун бу дунёдан кўра охират диёри яхшироқдир. Шундай бўлгач, ақлларини ишлатиб, Аллоҳнинг буйруқларини бажариб, тақиқлардан тийилмайдиларми? Энг катта буйруқ иймон бўлса, энг катта тақиқ ширкдир.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing