Sura 12 · Para 13
Yusuf · 12:106
وَمَا يُؤْمِنُ أَكْثَرُهُمْ بِاللَّهِ إِلَّا وَهُمْ مُشْرِكُونَ
106. Уларнинг кўплари Аллоҳга фақат мушрик бўлган ҳолларидагина иймон келтирадилар.
____________________
И з о ҳ. Дарҳақиқат, баъзилар ўзлари Аллоҳга иймон келтирсалар-да, ҳаётларида ўша ягона Аллоҳ яратган қуёш, ой, олов каби нарсаларга сиғиниб ёки ўзларини «худо» фаҳмлайдиган золим ҳокимларга бўйинсуниб, уларнинг инсониятни ҳалокатга олиб борувчи «ойдин йўллари»га эргашиб яшаб ўтадилар. Бу оятларда бундай кимсаларнинг мушрик эканликлари уқтирилади ва уларга ногаҳоний бало келишидан ёки Қиёмат қойим бўлишидан илгари ўзларини ўнглаб ягона Аллоҳга қайтишлари тавсия этилади.

Tafsir
Одамларнинг кўплари Аллоҳнинг яратувчи, ризқ берувчи, тирилтирувчи, жон олувчи эканига ишонмайдилар. Ишонсалар ҳам Унга қўшиб бут-санамларга ҳам сиғинадилар. Аллоҳнинг ўғли бор, деб даъво қиладилар. Аллоҳ ҳар қандай нуқсондан пок Зот.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing