Sura 12 · Para 13
Yusuf · 12:105
وَكَأَيِّنْ مِنْ آيَةٍ فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ يَمُرُّونَ عَلَيْهَا وَهُمْ عَنْهَا مُعْرِضُونَ
105. Осмонлар ва Ерда (Аллоҳнинг борлиги ва бирлигига далолат қилгувчи) қанчадан-қанча оят-аломатлар бордир. (Лекин) улар бу оятлардан юз ўгирган ҳолларида ўтиб кетаверадилар.
Tafsir
Аллоҳ таолонинг ягоналигига далолат қилувчи оят-аломатлар осмонлару ерда сочилиб ётибди. Уларнинг ёнидан ўтиб қолсалар, тафаккур, тадаббур қилиш ўрнига эътибор бермасдан, юз ўгириб ўтиб кетадилар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing