Sura 10 · Para 11

Yunus · 10:94

فَإِنْ كُنْتَ فِي شَكٍّ مِمَّا أَنْزَلْنَا إِلَيْكَ فَاسْأَلِ الَّذِينَ يَقْرَءُونَ الْكِتَابَ مِنْ قَبْلِكَ ۚ لَقَدْ جَاءَكَ الْحَقُّ مِنْ رَبِّكَ فَلَا تَكُونَنَّ مِنَ الْمُمْتَرِينَ

94. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), агар Биз сизга нозил этган нарсадан (яъни, илгари ўтган қавмлар ҳақида нозил қилган оятларимиздан) шубҳада бўлсангиз, у ҳолда ўзингиздан аввалги Китоб (яъни, Таврот ёки Инжилни) ўқийдиган кишилардан сўранг! Аниқки, сизга Парвардигорингиз томонидан Ҳақ — Қуръон келди. Бас, ҳаргиз шубҳа қилгувчилардан бўлманг!

Tafsir

Эй Пайғамбар, сизга нозил қилганимиз Қуръон моҳияти борасида шубҳага бориб, ҳайратланаётган бўлсангиз, Тавротни ўқийдиган яҳудийлардан ва Инжилни ўқийдиган насронийлардан сўранг. Ўшалар сизга нозил қилинган китоб ҳақ эканини айтиб берадилар. Чунки унинг васфи Таврот ва Инжилда келган. Сизга Парвардигорингиз тарафидан заррача шубҳа аралашмаган ҳақ келди. Бас, ҳаргиз шубҳаланувчилардан бўла кўрманг.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing