Sura 10 · Para 11

Yunus · 10:93

وَلَقَدْ بَوَّأْنَا بَنِي إِسْرَائِيلَ مُبَوَّأَ صِدْقٍ وَرَزَقْنَاهُمْ مِنَ الطَّيِّبَاتِ فَمَا اخْتَلَفُوا حَتَّىٰ جَاءَهُمُ الْعِلْمُ ۚ إِنَّ رَبَّكَ يَقْضِي بَيْنَهُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ فِيمَا كَانُوا فِيهِ يَخْتَلِفُونَ

93. Шубҳасиз, Биз Бани Исроилни гўзал манзилга жойлаштирдик ва уларга ҳалол-пок нарсалардан ризқу рўз бердик. Сўнг улар то билим (яъни, Таврот) келгунича ихтилоф қилмадилар. Албатта, Парвардигорингиз Қиёмат Кунида талашиб-тортишган нарсалари ҳақида уларнинг ўртасида Ўзи ҳакамлик қилур.
____________________
И з о ҳ. Бани Исроил қавми Мусо алайҳиссаломга иймон келтирган аввалги даврларида ҳаммалари иттифоқ бўлиб яшадилар. Қачонки, Мусога Таврот нозил бўлгач, уларнинг ораларида ихтилоф пайдо бўлди. Юқоридаги оятда уларнинг ишларини Парвардигорнинг Ўзига топшириш буюрилади.

Tafsir

Биз Бани Исроилни муборак Шом диёридаги бир ёқимли, сўлим масканга жойладик. Уларга ҳалол ризқ ато этдик. Улар то Қуръон келгунига қадар дин борасида ихтилоф қилмадилар. Қуръон улар ўқийдиган Тавротда битилган Муҳаммад алайҳиссалом ҳақидаги маълумотни тасдиқлаб келди. Уни инкор қилиб, ватанларидан жудо бўлдилар. Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз Қиёмат куни уларнинг ўзаро қилган ихтилофларига ҳакамлик қилур. Ўшанда ким ҳақ, ким ноҳақлиги аниқланиб, ҳаммаси қилмишига яраша жазо ёки мукофотини олур.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing