Sura 10 · Para 11
Yunus · 10:35
قُلْ هَلْ مِنْ شُرَكَائِكُمْ مَنْ يَهْدِي إِلَى الْحَقِّ ۚ قُلِ اللَّهُ يَهْدِي لِلْحَقِّ ۗ أَفَمَنْ يَهْدِي إِلَى الْحَقِّ أَحَقُّ أَنْ يُتَّبَعَ أَمَّنْ لَا يَهِدِّي إِلَّا أَنْ يُهْدَىٰ ۖ فَمَا لَكُمْ كَيْفَ تَحْكُمُونَ
35. Айтинг (сўранг): «Бутларингиз орасида ҳақ йўлга ҳидоят қила оладиган биров борми?!» Айтинг: «Аллоҳ ҳақ йўлга ҳидоят қилур. Энди ҳақ йўлга ҳидоят қиладиган зот итоат этилишга ҳақлироқми ёки (ҳеч кимни) ҳидоят қила олмайдиган, балки ўзи ҳидоятга муҳтож бўлган кимсами?! (Эй мушриклар), сизларга не бўлди — қандай ҳукм чиқармоқдасиз?!»
Tafsir
Эй Пайғамбар, уларга айтинг: «Аллоҳни қўйиб, ибодат қилаётганингиз бутлар орасида ҳаққа ҳидоят қила оладигани борми?!» Айтинг: «Ёлғиз Аллоҳгина ҳаққа ҳидоят қилур. Итоат этилишга одамларни ҳаққа бошлайдиган, чақирадиган Зот ҳақлироқми ёки бошқалар тугул, ўзини ҳам ҳидоят қила олмайдиган бутларингизми?! Сизларга не бўлди?! Нечун ноҳақ ҳукм чиқармоқдасиз?! Аллоҳ сизларнинг гапларингиздан жуда олийдир!»
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing