Sura 10 · Para 11

Yunus · 10:34

قُلْ هَلْ مِنْ شُرَكَائِكُمْ مَنْ يَبْدَأُ الْخَلْقَ ثُمَّ يُعِيدُهُ ۚ قُلِ اللَّهُ يَبْدَأُ الْخَلْقَ ثُمَّ يُعِيدُهُ ۖ فَأَنَّىٰ تُؤْفَكُونَ

34. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг (сўранг): «Бутларингиз орасида аввал-бошда ўзи яратиб, сўнгра яна қайта ярата оладиган биров борми?!» Айтинг: «Аллоҳ аввал-бошда Ўзи яратиб, сўнгра Ўзи яна қайта яратур. Бас, қай тарафга бурилиб кетмоқдасизлар?!»

Tafsir

Эй Пайғамбар, анави мушрикларга айтинг: "Аллоҳни қўйиб, ибодат қилаётганингиз ўша бутлар орасида дастлаб ўзи яратиб, ўлганидан кейин яна қайта тирилтира оладигани борми?" Уларга айтинг: «Аллоҳ дастлаб Ўзи яратиб, ўлганидан кейин яна Ўзи қайта тирилтирур. Шундай экан, эй мушриклар, қаён бурилиб кетмоқдасиз?! Ҳақни қўйиб, ботил сари бормоқдамисиз?!»

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing