Sura 10 · Para 11
Yunus · 10:24
إِنَّمَا مَثَلُ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا كَمَاءٍ أَنْزَلْنَاهُ مِنَ السَّمَاءِ فَاخْتَلَطَ بِهِ نَبَاتُ الْأَرْضِ مِمَّا يَأْكُلُ النَّاسُ وَالْأَنْعَامُ حَتَّىٰ إِذَا أَخَذَتِ الْأَرْضُ زُخْرُفَهَا وَازَّيَّنَتْ وَظَنَّ أَهْلُهَا أَنَّهُمْ قَادِرُونَ عَلَيْهَا أَتَاهَا أَمْرُنَا لَيْلًا أَوْ نَهَارًا فَجَعَلْنَاهَا حَصِيدًا كَأَنْ لَمْ تَغْنَ بِالْأَمْسِ ۚ كَذَٰلِكَ نُفَصِّلُ الْآيَاتِ لِقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ
24. Дарҳақиқат, бу ҳаёти дунёнинг мисоли худди Биз осмондан ёғдирган бир сувга ўхшайди, бас, одамзод ва ҳайвонот ейдиган нарсалардан иборат бўлган ер набототи у билан аралашиб, ҳатто ер чирой олиб, ясан-тусан қилганида ва ернинг аҳли унинг устида кучли-қудратлимиз, деб ўйлай бошлаганида, ерга кечаси ё кундузи Бизнинг фармонимиз келиб, Биз уни гўё куни-кеча обод бўлмагандек, вайронага айлантириб қўюрмиз. Тафаккур қила оладиган қавм учун оятларни мана шундай муфассал баён қилурмиз.
Tafsir
Дарҳақиқат, сизлар фойдаланаётган бу дунё ҳаёти фонийликда худди Биз осмондан ёғдирган сувга ўхшайди. Одамлар ва ҳайвонлар ейдиган ўсимликлар, донлар, мевалар унга аралашиб, ерга чирой бахш этганда, улар билан замин безанганида ва унинг аҳли ўзларини ҳосилни йиғиштириб олишга қодирмиз, деб ўйлай бошлаганида, ерга кечаси ё кундузи Бизнинг фармонимиз келиб, Биз уни вайронага айлантириб қўюрмиз, гўё кечагина обод бўлмагандек, унда ҳеч қандай дарахтлар ҳам, ўсимликлар ҳам ўсмагандек бўлиб қолур. Сизларга дунё ҳаётининг нақадар тез ўтиб кетишини баён қилганимиздек, тафаккур қиладиган қавм учун оятларни тафсилотлари билан баён қилурмиз.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing