Sura 10 · Para 11
Yunus · 10:23
فَلَمَّا أَنْجَاهُمْ إِذَا هُمْ يَبْغُونَ فِي الْأَرْضِ بِغَيْرِ الْحَقِّ ۗ يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّمَا بَغْيُكُمْ عَلَىٰ أَنْفُسِكُمْ ۖ مَتَاعَ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا ۖ ثُمَّ إِلَيْنَا مَرْجِعُكُمْ فَنُنَبِّئُكُمْ بِمَا كُنْتُمْ تَعْمَلُونَ
23. Энди қачонки Аллоҳ уларга нажот бергач, баногоҳ улар Ер юзида ноҳақ зулму тажовузкорлик қилурлар. Эй одамлар, бу тажовузингиз фақат ўзингизнинг зиёнингизгадир. (Сизлар бу арзимас ва қисқа) ҳаёти дунё матоси(дан фойдаланмоқдасиз). Сўнгра Бизга қайтишингиз бордир. Бас, Биз сизларга қилиб ўтган амалларингизни билдирурмиз.
Tafsir
Аллоҳ уларнинг дуоларини ижобат қилиб, уларни бу кулфатдан қутқарганидан кейин эса куфру гуноҳлар билан ер юзида бузғунчилик қила бошладилар. Эй одамлар, кўзингизни очингиз! Қилган зулмингиз Аллоҳга зарар бермас. Ўзингизга зиён қилур. Бу дунёда фойдаланиб қолишингиз мумкин. Аммо дунё фонийдир, ўткинчидир. Кейин эса қиёмат куни Бизнинг ҳузуримизга қайтурсиз. Ўшанда қилган гуноҳларингизни юзингизга солиб, муносиб жазойингизни берурмиз.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing