Al-Mukhtasar (Uzbek)

Al-A'raf · 7:93

فَتَوَلَّىٰ عَنْهُمْ وَقَالَ يَا قَوْمِ لَقَدْ أَبْلَغْتُكُمْ رِسَالَاتِ رَبِّي وَنَصَحْتُ لَكُمْ ۖ فَكَيْفَ آسَىٰ عَلَىٰ قَوْمٍ كَافِرِينَ

93. Кейин (Шуайб) улардан юз ўгириб, (ўзича) деди: «Эй қавмим, мана, мен Парвардигоримнинг динини сизларга етказдим ва насиҳатлар қилдим. Энди шунча ваъз-насиҳатлардан кейин ҳам кофир (бўлган) қавмга қандай қайғурурман?»

Tafsír

Кейин Шуайб алайҳиссалом улардан юз ўгириб: "Сизларга Парвардигорим буюрганини етказдим, насиҳат қилдим, сизлар эса қабул қилмадингизлар, кўрсатмаларимга бўйсунмадингизлар, энди мен қандай қилиб, икки оёғини бир этикка тиқиб, кофирлигида туриб олган қавм учун қайғурай", деди.