Al-Mukhtasar (Uzbek)
Al-A'raf · 7:39وَقَالَتْ أُولَاهُمْ لِأُخْرَاهُمْ فَمَا كَانَ لَكُمْ عَلَيْنَا مِنْ فَضْلٍ فَذُوقُوا الْعَذَابَ بِمَا كُنْتُمْ تَكْسِبُونَ
39. Аввалгилари эса кейингиларига: «Сизларнинг биздан бирон афзаллик томонларингиз йўқдир, бас, қилиб ўтган гуноҳларингизга яраша азобингизни тотаверинглар», дейдилар.
Tafsír
Пешволар тобеларига дейдилар: "Эй тобелар, сизларда азобни енгиллатадиган ҳеч қандай фазл йўқ. Чунки ноҳаққа эргашиш борасидаги узрингиз эмас, қилган амалларингиз эътиборга олинади. Бас, худди бизга ўхшаб қилиб ўтган куфру гуноҳларингизга яраша азобни татийверинглар".