Sura 9 · Para 11

At-Tawbah · 9:99

وَمِنَ الْأَعْرَابِ مَنْ يُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ وَيَتَّخِذُ مَا يُنْفِقُ قُرُبَاتٍ عِنْدَ اللَّهِ وَصَلَوَاتِ الرَّسُولِ ۚ أَلَا إِنَّهَا قُرْبَةٌ لَهُمْ ۚ سَيُدْخِلُهُمُ اللَّهُ فِي رَحْمَتِهِ ۗ إِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَحِيمٌ

99. Аъробийлар орасида Аллоҳга ва Охират кунига иймон келтирадиган ва қиладиган инфоқ-эҳсонини Аллоҳ даргоҳида қурбат (яқинлик) ҳосил қилиш ва пайғамбар дуосига (мушарраф бўлиш) деб биладиган зотлар ҳам бор. Огоҳ бўлсинларким, ўша инфоқ-эҳсонлари ўзлари учун қурбатдир. Аллоҳ уларни Ўз раҳматига дохил қилажак. Албатта, Аллоҳ мағфиратли, меҳрибондир.

Tafsir

Саҳройилар орасида Аллоҳга ва Қиёмат кунига ишонадиган, Аллоҳ йўлида қилган инфоқ-эҳсонини Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш ҳамда Пайғамбар алайҳиссаломнинг дуо қилиши ва улар учун истиғфор айтишига эриштирадиган восита, деб биладилар. Огоҳ бўлсинларки, Аллоҳ йўлида қилган эҳсонлари ва Пайғамбарнинг улар ҳаққига дуо қилиши уларни Аллоҳга яқинлаштирадиган, қурбат ҳосил қиладиган бир ишдир. Унинг савобини яқинда кўрадилар. Аллоҳ уларни Ўзининг кенг раҳматига олур. Раҳматки, У Зотнинг мағфират қилиши ва Ўз ҳимоясига олиши ҳам ўша раҳмат ичра дохилдир. Аллоҳ тавба қилган бандасини Қечиргувчи ва уларга Меҳрибон Зотдир.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing