Sura 9 · Para 10
At-Tawbah · 9:90
وَجَاءَ الْمُعَذِّرُونَ مِنَ الْأَعْرَابِ لِيُؤْذَنَ لَهُمْ وَقَعَدَ الَّذِينَ كَذَبُوا اللَّهَ وَرَسُولَهُ ۚ سَيُصِيبُ الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ
90. Аъробийлардан (яъни, тоғлик динсиз араблардан) ҳам ўзлари учун изн берилишини сўраб узр айтгувчилар келди ва (иймон келтирдик, деб) Аллоҳ ва Унинг пайғамбарини алдаган кимсалар урушдан қолдилар. Албатта, уларнинг орасидаги кофир кимсаларга аламли азоб етажак!
Tafsir
Мадина ва унинг атрофидаги аъробийлардан ҳам бир қавм Пайғамбар алайҳиссаломнинг олдига келиб, жиҳодга чиқмасликка изн сўрадилар. Бошқа қавмлар эса узр ҳам сўраб ўтирмасдан жангга чиқмадилар. Чунки улар Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳақлигини тан олмадилар, Аллоҳнинг ваъдасига ишонмадилар. Яқинда улар кофирлиги туфайли аламли азобга йўлиқадилар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing