Sura 9 · Para 10

At-Tawbah · 9:9

اشْتَرَوْا بِآيَاتِ اللَّهِ ثَمَنًا قَلِيلًا فَصَدُّوا عَنْ سَبِيلِهِ ۚ إِنَّهُمْ سَاءَ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ

9. Улар Аллоҳнинг оятларини озгина қийматга алмаштириб, (инсонларни) Унинг йўлидан (яъни, динидан) тўсдилар. Дарҳақиқат, улар энг ёмон ишни қилгувчи бўлдилар.

Tafsir

Аллоҳнинг оятларига эргашишни, жумладан, аҳдга вафо қилишни ҳавойи нафслари ва кўнгиллари кусаган шу дунёнинг арзимас баҳосига сотдилар-да, ўзларини ҳаққа эргашишдан тўсдилар. Ҳақдан юз ўгирдилар. Бошқаларнинг ҳам йўлига тўғаноқ бўлдилар. Уларнинг қилмишлари нақадар ёмон иш бўлди.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing