Sura 9 · Para 10
At-Tawbah · 9:81
فَرِحَ الْمُخَلَّفُونَ بِمَقْعَدِهِمْ خِلَافَ رَسُولِ اللَّهِ وَكَرِهُوا أَنْ يُجَاهِدُوا بِأَمْوَالِهِمْ وَأَنْفُسِهِمْ فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَقَالُوا لَا تَنْفِرُوا فِي الْحَرِّ ۗ قُلْ نَارُ جَهَنَّمَ أَشَدُّ حَرًّا ۚ لَوْ كَانُوا يَفْقَهُونَ
81. (Жиҳодга чиқишдан) қолган мунофиқлар Аллоҳнинг пайғамбарига хилоф қилиб қолганларидан хурсанд бўлдилар ва молу жонлари билан Аллоҳ йўлида жиҳод қилишни истамадилар ҳамда (бир-бирларига): «Бу иссиқда урушга чиқманглар», дедилар. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг: «Агар улар англай олсалар, жаҳаннам оташи янада иссиқроқир».
Tafsir
Табук ғазотига чиқмасдан уйида қолган мунофиқлар Пайғамбар алайҳиссаломга қулоқ солмай, жиҳоддан қолганларига хурсанд бўлдилар. Улар молу жонлари билан Аллоҳ йўлида жиҳод қилишни ёқтирмай, ўзларига ўхшаган мунофиқ дўстларига: "Иссиқда юрманглар", дедилар. Табук ғазоти иссиқ кунларда бўлганди. Эй Пайғамбар, уларга айтинг: "Мунофиқларни кутиб турган жаҳаннам олови ундан-да иссиқроқдир, агар билсалар".
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing