Sura 9 · Para 10

At-Tawbah · 9:70

أَلَمْ يَأْتِهِمْ نَبَأُ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ قَوْمِ نُوحٍ وَعَادٍ وَثَمُودَ وَقَوْمِ إِبْرَاهِيمَ وَأَصْحَابِ مَدْيَنَ وَالْمُؤْتَفِكَاتِ ۚ أَتَتْهُمْ رُسُلُهُمْ بِالْبَيِّنَاتِ ۖ فَمَا كَانَ اللَّهُ لِيَظْلِمَهُمْ وَلَٰكِنْ كَانُوا أَنْفُسَهُمْ يَظْلِمُونَ

70. Уларга ўзларидан илгари ўтган кишилар бўлмиш Нуҳ, Од, Самуд қавмларининг ва Иброҳим қавмининг, Мадян аҳолисининг (яъни, Шуайб қавмининг) ҳамда зеру забар бўлган қишлоқларнинг (яъни, Лут қавми қишлоқларининг) ҳоли-хабари келмадими?! Уларга пайғамбарлари очиқ далил-ҳужжатлар келтирган эдилар (шунда улар пайғамбарларини ёлғончи қилишгач, бу қавмлар устига Аллоҳнинг балолари ёғилган эди). Бас, Аллоҳ уларга зулм қилгувчи бўлмади, балки ўзлари ўзларига зулм қилган эдилар.

Tafsir

Анави мунофиқларга олдинги Нуҳ қавми, Ҳуд қавми, Солиҳ қавми, Иброҳим қавми, Мадян аҳолиси, Лут қавмининг қишлоқлари ва уларда содир бўлган азоб-уқубатлар хабари келмадими? Пайғамбарлари уларга очиқ ҳужжатлар ва далиллар келтиргандилар. Аллоҳ уларга зулм қилмаганди. Пайғамбарларини юбориб, огоҳлантирганди. Лекин улар ўзларига ўзлари зулм қилиб, пайғамбарларини ёлғончига чиқариб, куфр йўлини танлагандилар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing