Sura 9 · Para 10

At-Tawbah · 9:7

كَيْفَ يَكُونُ لِلْمُشْرِكِينَ عَهْدٌ عِنْدَ اللَّهِ وَعِنْدَ رَسُولِهِ إِلَّا الَّذِينَ عَاهَدْتُمْ عِنْدَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ ۖ فَمَا اسْتَقَامُوا لَكُمْ فَاسْتَقِيمُوا لَهُمْ ۚ إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُتَّقِينَ

7. Аллоҳ наздида ва Унинг пайғамбари наздида мушриклар учун қандай аҳд-паймон бўлсин?! (Яъни, ҳеч қандай аҳд бўлиши мумкин эмас, чунки улар Аллоҳга ҳам, Унинг пайғамбарига ҳам иймон келтирмайдилар, демак, берган ваъдаларини бузаверадилар), магар сизлар Масжидул-Ҳаром олдида (яъни, Маккада) аҳдлашган кимсалар борки, улар модомики аҳдларида барқарор турар эканлар, сизлар ҳам аҳдларингизда турингиз! Албатта, Аллоҳ тақво қилгувчи зотларни севар.

Tafsir

Мушриклар учун Аллоҳ ҳузурида ҳам, пайғамбари ҳузурида ҳам ҳеч қандай аҳд бўлиши мумкин эмас. Фақат, эй мусулмонлар, сизлар Ҳудайбия сулҳида Масжидул-Ҳаром олдида аҳдлашганларингиз бундан мустасно. Модомики, улар сизлар билан тузган аҳдларида барқарор эканлар, сизлар ҳам уни бузмасдан барқарор туринглар. Аллоҳ буйруқларини бажарадиган ва тақиқларидан тийиладиган тақводор бандаларини яхши кўради.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing