Sura 9 · Para 10

At-Tawbah · 9:66

لَا تَعْتَذِرُوا قَدْ كَفَرْتُمْ بَعْدَ إِيمَانِكُمْ ۚ إِنْ نَعْفُ عَنْ طَائِفَةٍ مِنْكُمْ نُعَذِّبْ طَائِفَةً بِأَنَّهُمْ كَانُوا مُجْرِمِينَ

66. Узр айтманглар! Сизлар иймон келтирганингиздан сўнг яна куфрга қайтдингиз. Агар сизлардан бир тоифани (чин ихлос билан тавба қилганлари учун) афв қилсак, бошқа бир тоифани жиноятчи бўлганликлари сабабли азоблаймиз.

Tafsir

Бундай сохта, ёлғон узрларингиз ўтмайди. Дилингиздаги фасодни ошкор қилиб, мўминларни масхара қилишингиз билан кофир бўлдингиз. Энди сизлардан бир тоифани чин ихлос билан тавба қилгани учун кечирсак, бошқа тоифани тавба қилмасдан мунофиқлигида қотиб туравергани учун азоблаймиз.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing