Sura 9 · Para 10
At-Tawbah · 9:38
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا مَا لَكُمْ إِذَا قِيلَ لَكُمُ انْفِرُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ اثَّاقَلْتُمْ إِلَى الْأَرْضِ ۚ أَرَضِيتُمْ بِالْحَيَاةِ الدُّنْيَا مِنَ الْآخِرَةِ ۚ فَمَا مَتَاعُ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا فِي الْآخِرَةِ إِلَّا قَلِيلٌ
38. Эй мўминлар, сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ёпишиб олдингиз?! Охират (неъматлари)дан юз ўгириб, ҳаёти дунё (лаззатлари)га рози бўлурмисиз?! Охират олдида бу дунё матоси жуда оз нарса-ку?!
Tafsir
Эй Аллоҳга, Пайғамбарга иймон келтирган ва шариатга амал қиладиган мўминлар, сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида жиҳод қилишга чақирилсангиз, малол олиб, сустлик қилиб, уй-жойингизга ёпишиб олдингиз? Аллоҳ мужоҳидларга тайёрлаб қўйган охиратнинг абадий неъматлари ўрнига шу дунёнинг арзимас, ўткинчи лаззатларига рози бўлдингизми? Охират олдида бу дунё ҳаётининг матоси арзимасдир. Қандай қилиб, ақлли одам боқий турганда фонийни, буюк турганда ҳақирни танласин?
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing