Sura 9 · Para 10
At-Tawbah · 9:36
إِنَّ عِدَّةَ الشُّهُورِ عِنْدَ اللَّهِ اثْنَا عَشَرَ شَهْرًا فِي كِتَابِ اللَّهِ يَوْمَ خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ مِنْهَا أَرْبَعَةٌ حُرُمٌ ۚ ذَٰلِكَ الدِّينُ الْقَيِّمُ ۚ فَلَا تَظْلِمُوا فِيهِنَّ أَنْفُسَكُمْ ۚ وَقَاتِلُوا الْمُشْرِكِينَ كَافَّةً كَمَا يُقَاتِلُونَكُمْ كَافَّةً ۚ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ مَعَ الْمُتَّقِينَ
36. Албатта, ойларнинг саноғи Аллоҳнинг наздида, Аллоҳ осмонлар ва Ерни яратган кунида белгилаб қўйганидек, ўн икки ойдир. Улардан тўрти (уруш) ҳаром қилинган (ойлар)дир. Мана шу ҳақ диндир (яъни, ҳақ ҳукмдир). Бас, у ойларда (урушни ҳалол деб жангга кириб) ўзларингизга зулм қилмангиз! Барча мушриклар (бу ҳукмга қарамай) сизларга қарши жанг қилгани каби (биринчи бўлиб жанг бошласалар), сизлар ҳам барчангиз уларга қарши жанг қилингиз! Ва билингизки, Аллоҳ тақводорлар билан биргадир.
____________________
И з о ҳ. Уруш ҳаром қилинган ойлар: Зул-қаъда, Зул-ҳижжа, Муҳаррам ва Ражаб ойларидир. Улардан аввалги учтаси кетма-кет келса, Ражаб ойи орадан беш ой ўтгандан кейин чиқади. Бу тартиб ҳазрати Иброҳим пайғамбар замонларидан бери амал қилиб келинаётган ҳақ ҳукм эди. Лекин кейинчалик айрим араблар бу қонунни бузиб, ўзлари жанг қилиб турган пайтларида мазкур ойлар келиб қолса, уларда уруш қилишни ҳалол қилиб олишар ва кейин ўзлари учун қулай бўлган бошқа ойларни ҳаром ой деб эълон қилар эдилар. Навбатдаги оятда мана шу одат ҳақида сўз юритилиб, унинг диёнатсизлик экани таъкидланади.

Tafsir
Аллоҳнинг ҳукми ва қазосида ойлар сони ўн икки ойдир. Аллоҳ осмонлару ерни яратган кунида Лавҳул-Маҳфузда шундай белгилаган. Шу ўн икки ойдан тўрт ойида уруш ҳаром қилинган. Улар: кетма-кет келадиган Зулқаъда, Зулҳижжа ва Муҳаррам ойлари ҳамда алоҳида келадиган Ражаб ойидир. Ойларнинг ўн иккита бўлиши ва улардан тўрттасида уруш ҳаром қилингани тўғри диндир. Бу ойларнинг ҳурматини сақламай, жанг бошлаб, ўзингизга ўзингиз зулм қилмангиз. Мушрикларнинг ўзлари ёппасига сизларга қарши жанг бошласалар, сизлар ҳам ҳаммангиз уларга қарши жанг қилингиз. Билингизки, Аллоҳ буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қиладиган зотлар билан биргадир. Уларни қўллаб-қувватлар ва уларга ғалаба ато этур. Аллоҳ ким билан бирга бўлса, ҳеч кимса ундан ғолиб бўла олмас.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing