Sura 9 · Para 10

At-Tawbah · 9:28

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنَّمَا الْمُشْرِكُونَ نَجَسٌ فَلَا يَقْرَبُوا الْمَسْجِدَ الْحَرَامَ بَعْدَ عَامِهِمْ هَٰذَا ۚ وَإِنْ خِفْتُمْ عَيْلَةً فَسَوْفَ يُغْنِيكُمُ اللَّهُ مِنْ فَضْلِهِ إِنْ شَاءَ ۚ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ حَكِيمٌ

28. Эй мўминлар, ҳеч шак-шубҳасиз, мушриклар нопок кимсалардир, бас, (улар) бу йилдан сўнг Масжидул-Ҳаромга яқин келмасинлар! Агар сизлар (мушриклар ҳаж мавсумида Маккага келтирадиган озиқ-овқатлар ва бошқа нарсалар тўхтаб қолиши сабабли) камбағалликдан қўрқсангизлар, (билингки) яқинда (Аллоҳ) хоҳласа, Ўз фазлу карами билан сизларни бой-бадавлат қилажак. Албатта, Аллоҳ билим ва ҳикмат Соҳибидир.

Tafsir

Эй Аллоҳга, Пайғамбарга иймон келтирган ва шариатга эргашган мўминлар, мушриклар ўзларидаги куфр, зулм, бадхулқлик ва ёмон одатлари туфайли нажасдирлар. Мана шу йилдан (тўққизинчи ҳижрийдан) кейин ҳатто ҳаж ё умра учун келган бўлсалар ҳам Маккага тегишли ҳарамларга, жумладан, Масжидул-Ҳаромга кирмасинлар. Агар улар олиб келадиган озиқ-овқат ва турли тижорат моллари келмай қолиши натижасида камбағал бўлиб қолишдан қўрқсангизлар, Аллоҳ хоҳласа Ўз фазли ила сизларга кифоя қилур. Аллоҳ аҳволингизни кўриб-билиб тургувчи ва ҳар бир тадбирини ҳикмат билан қилгувчи Зотдир.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing