Sura 9 · Para 10

At-Tawbah · 9:25

لَقَدْ نَصَرَكُمُ اللَّهُ فِي مَوَاطِنَ كَثِيرَةٍ ۙ وَيَوْمَ حُنَيْنٍ ۙ إِذْ أَعْجَبَتْكُمْ كَثْرَتُكُمْ فَلَمْ تُغْنِ عَنْكُمْ شَيْئًا وَضَاقَتْ عَلَيْكُمُ الْأَرْضُ بِمَا رَحُبَتْ ثُمَّ وَلَّيْتُمْ مُدْبِرِينَ

25. Аллоҳ сизларни кўп ўринларда ғолиб қилди. Ҳунайн (Макка билан Тоиф ўртасидаги бир водий) кунини (эсланглар)! Ўшанда сизларни кўп эканлигингиз мағрур қилиб қўйган эди, аммо у (яъни, саноғингизнинг кўплиги) сизларни ҳеч нарсадан беҳожат қила олмади (қутқариб олмади) ва сизларга кенг ер торлик қилиб қолди, сўнг юз ўгирган ҳолингизда чекиндингиз!

Tafsir

Эй мўминлар, Аллоҳ сизларни кўп ғазотларда сонингиз ва ҳарбий тайёргарлигингиз оз бўлишига қарамасдан, сабабларга риоя қилиб, ғурурланиб кетмай, ёлғиз Ўзига таваккал қилган пайтингизда мушриклар устидан ғолиб қилди. Ғалабангиз сабаби кўплигингиз бўлмади. Ҳунайн жангида эса кўплигингиздан ғурурланиб, энди бизни ҳеч ким енга олмайди, дедингиз. Оқибатда сонингиз кўплиги сизларга асқотмади. Ғаним сиздан ғолиб бўлди. Ўшанда кенг замин сизга торлик қилиб қолди. Кейин мағлуб бўлиб, ортга чекиндингиз.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing