Sura 9 · Para 10
At-Tawbah · 9:15
وَيُذْهِبْ غَيْظَ قُلُوبِهِمْ ۗ وَيَتُوبُ اللَّهُ عَلَىٰ مَنْ يَشَاءُ ۗ وَاللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ
15. Ва кўнгилларидаги ғам-андуҳни кетказади. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларнинг тавбаларини қабул қилур. Аллоҳ билим ва ҳикмат Соҳибидир.
Tafsir
Мўмин бандаларига зафар ато этиш билан уларнинг қалбларидаги ғам-андуҳни кетказади. Анави саркашлардан тавба қилганлари бўлса, Аллоҳ Ўзи истаган одамни кечиради. Масалан, Макка фатҳи бўлган пайтда улардан айримларининг тавбасини қабул қилган. Аллоҳ тавба қилувчининг содиқлигини биладиган, ҳар бир яратиши, тадбири ва шариатини ҳикмат билан қиладиган ҳаким Зотдир.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing