Sura 9 · Para 11
At-Tawbah · 9:126
أَوَلَا يَرَوْنَ أَنَّهُمْ يُفْتَنُونَ فِي كُلِّ عَامٍ مَرَّةً أَوْ مَرَّتَيْنِ ثُمَّ لَا يَتُوبُونَ وَلَا هُمْ يَذَّكَّرُونَ
126. Кўрмайдилармики, улар ҳар йили бир-икки марта балога – фитналарга йўлиқмоқдалар. Шундан кейин ҳам на тавба қиладилар ва на панд-насиҳат оладилар.
Tafsir
Мунофиқлар ҳар йили бир-икки марта сирлари очилиб, шарманда бўлаётганларини кўрмайдиларми? Шу ишларни Аллоҳ қилаётганини била туриб, на куфридан тавба қиляптилар, на мунофиқлигидан тийиляптилар ва на шу ишлар Аллоҳ тарафидан бўлаётганидан ибрат оляптилар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing