Sura 9 · Para 11

At-Tawbah · 9:101

وَمِمَّنْ حَوْلَكُمْ مِنَ الْأَعْرَابِ مُنَافِقُونَ ۖ وَمِنْ أَهْلِ الْمَدِينَةِ ۖ مَرَدُوا عَلَى النِّفَاقِ لَا تَعْلَمُهُمْ ۖ نَحْنُ نَعْلَمُهُمْ ۚ سَنُعَذِّبُهُمْ مَرَّتَيْنِ ثُمَّ يُرَدُّونَ إِلَىٰ عَذَابٍ عَظِيمٍ

101. Сизларнинг атрофингиздаги аъробийлар орасида мунофиқлар бор. Мадина аҳолиси орасида ҳам (мунофиқлар бордир). Улар доимий нифоқдадирлар, (лекин) сиз уларни билмайсиз. Биз билурмиз. Уларни қайта-қайта (яъни, ҳаётлик пайтларида қатл қилиш, асир олиш, ўлганларидан кейин эса қабр азоби билан) азоблаймиз. Сўнгра (Қиёмат Кунида) улуғ азобга қайтарилурлар.

Tafsir

Мадина атрофидаги саҳройи мунофиқлар ҳам, Мадиналик мунофиқлар ҳам мунофиқликларида қаттиқ туриб олдилар. Эй Пайғамбар, сиз уларни билмайсиз. Уларни фақат Аллоҳ билади ва яқинда икки карра азоблайди. Биринчиси шу дунёда. Уларнинг мунофиқлиги фош бўлади, ўзлари ўлдириладилар ё асир олинадилар. Иккинчиси охиратда. Олдин қабр азобига йўлиқадилар. Кейин эса Қиёматда дўзахнинг энг тубига отиладилар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing

At-Tawbah 9:101 · Tlawati