Sura 8 · Para 10
Al-Anfal · 8:75
وَالَّذِينَ آمَنُوا مِنْ بَعْدُ وَهَاجَرُوا وَجَاهَدُوا مَعَكُمْ فَأُولَٰئِكَ مِنْكُمْ ۚ وَأُولُو الْأَرْحَامِ بَعْضُهُمْ أَوْلَىٰ بِبَعْضٍ فِي كِتَابِ اللَّهِ ۗ إِنَّ اللَّهَ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ
75. (Сизлардан) кейин иймон келтириб ҳижрат қилган ва сизлар билан бирга курашган зотлар — ана ўшалар сизлардандир. Аллоҳнинг Китобида қон-қариндошлар бир-бирларига (меросхўр бўлишга) ҳақдорроқдирлар. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билгувчидир.
Tafsir
Эй мўминлар, Исломга дастлаб кирган муҳожир ва ансорлардан кейин иймон келтириб, куфр еридан Ислом диёрига ҳижрат қилиб, Аллоҳ калимасини олий қилиш, куфрни эса маҳв этиш йўлида жиҳод қилганлар, ана ўшалар сизлардандир. Уларнинг ҳуқуқлари сизларники билан баробар. Мажбуриятлари ҳам айнан сизларники кабидир. Аллоҳнинг ҳукмида мерос масаласида иймондошлардан кўра қондошлар ҳақлироқдирлар. Иймон ва ҳижрат асосида яқин бўлганлар дастлаб бир-бирларидан мерос олардилар. Аллоҳ ҳар бир нарсани кўриб-билиб туради. Ҳеч нарса У Зотдан яширин бўла олмас. Бандаларига нима кераклигини Ўзи яхши билади ва шунга қараб шариат тузади.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing