Sura 8 · Para 10
Al-Anfal · 8:56
الَّذِينَ عَاهَدْتَ مِنْهُمْ ثُمَّ يَنْقُضُونَ عَهْدَهُمْ فِي كُلِّ مَرَّةٍ وَهُمْ لَا يَتَّقُونَ
56. Уларнинг орасида сиз билан аҳдлашиб, сўнгра (Аллоҳдан) қўрқмасдан ҳар сафар ўз аҳд-паймонларини бузаверадиган кимсалар бордир.
Tafsir
Бани Қурайза каби сиз аҳдлашган кимсалар ҳар сафар берган аҳдларини бузаверадилар. Улар Аллоҳдан қўрқмайдилар. Шунинг учун аҳдларига вафо қилмайдилар. Ишончни оқламайдилар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing