Sura 8 · Para 10
Al-Anfal · 8:54
كَدَأْبِ آلِ فِرْعَوْنَ ۙ وَالَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ ۚ كَذَّبُوا بِآيَاتِ رَبِّهِمْ فَأَهْلَكْنَاهُمْ بِذُنُوبِهِمْ وَأَغْرَقْنَا آلَ فِرْعَوْنَ ۚ وَكُلٌّ كَانُوا ظَالِمِينَ
54. (Уларнинг қилмишлари) худди Фиръавн одамлари ва улардан олдинги кимсаларнинг қилмишларига ўхшайди. Улар (Фиръавн одамлари) Парвардигорларининг оятларини ёлғон дейишгач, Биз уларнинг гуноҳлари сабабли ҳалок қилдик ва (денгизга) ғарқ этдик. (Чунки) ҳаммалари золим кимсалар эдилар.
Tafsir
Бу кофирларнинг иши олдинги ўтган Фиръавн қавми ва бошқа ҳақни тан олмаган умматлар ишига ўхшайди. Улар ҳам Парвардигорнинг оятларини ёлғонга чиқаргандилар ва шу туфайли ҳалокатга йўлиққандилар. Аллоҳ Фиръавн қавмини денгизга ғарқ қилганди. Фиръавн қавми ҳам, бошқа умматлар ҳам куфр, ширк каби жиноятлари билан ўзларига ўзлари жабр қилиб, ўзларига ўзлари Аллоҳнинг азобини чақириб олгандилар ва ўша азоб уларнинг бошига тушганди.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing