Sura 8 · Para 9

Al-Anfal · 8:17

فَلَمْ تَقْتُلُوهُمْ وَلَٰكِنَّ اللَّهَ قَتَلَهُمْ ۚ وَمَا رَمَيْتَ إِذْ رَمَيْتَ وَلَٰكِنَّ اللَّهَ رَمَىٰ ۚ وَلِيُبْلِيَ الْمُؤْمِنِينَ مِنْهُ بَلَاءً حَسَنًا ۚ إِنَّ اللَّهَ سَمِيعٌ عَلِيمٌ

17. Бас, (эй мусулмонлар), уларни сизлар ўлдирмадингиз, балки Аллоҳ ўлдирди. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, уларнинг юзига қўлингиздаги бир сиқим тупроқни) отган пайтингизда, сиз отмадингиз, балки Аллоҳ отди ва (бу ғалабани Аллоҳ) Ўз томонидан мўминларга чиройли инъом бўлсин, деб қилди. Албатта Аллоҳ эшитгувчи, билгувчидир.
____________________
И з о ҳ. Ривоят қилишларича, Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом Бадр жангида қўлларига бир сиқим тупроқ олиб: «Юзлари қаро бўлгай!», деб душман тарафга отганларида, кўзига ғубор кирмаган бирор мушрик қолмаган экан.

Tafsir

Эй мўминлар, Бадр жангида мушрикларни ўз куч-қувватингиз билан эмас, Аллоҳнинг мадади билан ўлдирдингиз. Эй Пайғамбар, мушрикларга отганингизда, сиз отмадингиз, балки, Аллоҳ отди. Аллоҳ мўминларни гўзал тарзда синаш учун одам сонлари ҳам, ҳарбий тайёргарликлари ҳам ғанимникидан озроқ бўлишига қарамасдан, уларга ғалаба ато этди. Токи, Аллоҳга шукр қилсинлар. Албатта, Аллоҳ дуойингизни эшитадиган, қилган ишларингизни кўриб-билиб турадиган ва сизларни нима ислоҳ қилишидан хабардор Зотдир.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing