Sura 75 · Para 29

Al-Qiyamah · 75:6

يَسْأَلُ أَيَّانَ يَوْمُ الْقِيَامَةِ

«Қиёмат Куни қачон ўзи?», деб сўрар?!
____________________
И з о ҳ. Иймонсиз кимсаларни ёмон амаллар қилишдан қайтарилса, улар ўзлари ўрганиб қолган фисқ-фужурларидан ажралгилари келмасдан «Қиёматгача ҳали жуда узоқ, кексайганимизда қилган гуноҳларимизга тавба-тазарру қилиб оламиз», дейдилар, (Худди қўлларида то кексайиб, тавба қилгунларича ўлмаслик ҳақида васиқалари бордек)! Қуйидаги оятларда ана шундай кимсаларнинг Қиёмат Кунидаги аҳволи тасвирланади.

Tafsir

Қиёмат бўлишини эҳтимолдан йироқ деб ҳисоблаб: ”Қиёмат қачон содир бўлади ўзи?” – деб сўрайди.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing