Sura 75 · Para 29
Al-Qiyamah · 75:20
كَلَّا بَلْ تُحِبُّونَ الْعَاجِلَةَ
20. Йўқ, (эй Макка мушриклари, сизлар гумон қилгандек қайта тирилиш ва ҳисоб-китоб йўқ нарсалар эмасдир)! Балки сизлар нақд (дунё)ни яхши кўрурсизлар.
Tafsir
Эй мушриклар, қайта тирилиш сизлар айтаётгандек амримаҳол иш эмас. Сизларни олдин яратишга қодир бўлган Зот ўлганингиздан кейин ҳам ҳаёт беришга қодирлигини биласизлар. Балки сизларнинг қайта тирилишни инкор қилишингиз бир зумда ўтиб кетадиган дунё ҳаётига бўлган муҳаббатингиздандир.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing