Sura 72 · Para 29

Al-Jinn · 72:6

وَأَنَّهُ كَانَ رِجَالٌ مِنَ الْإِنْسِ يَعُوذُونَ بِرِجَالٍ مِنَ الْجِنِّ فَزَادُوهُمْ رَهَقًا

6. Албатта инсдан бўлган (айрим) кишилар жиндан бўлган кимсалардан паноҳ тилашиб, уларга янада ҳаддан ошишни — муттаҳамликни зиёда қилур эдилар».
____________________
И з о ҳ. Яъни, қадимда (ҳозир ҳам) айрим кимсалар бирон хилватроқ ерга бориб қўнмоқчи бўлсалар, ўша ернинг «эгалари» бўлган жинларнинг катталаридан паноҳ сўрар эдилар ва буни билган жинларнинг муттаҳамлиги янада зиёда бўлиб, «Мана бизлар фақат жинларга эмас, балки инсларга ҳам хожамиз», дейишиб ғурурланар эдилар. Ушбу оятда Қуръон бундай ақиданинг ботил эканлигини айтиб, жинлар ҳам худди инсонлар каби Аллоҳнинг бандалари эканликларини, бинобарин Аллоҳ таолонинг изни-иродасисиз ҳеч кимга фойда ҳам, зиён ҳам етказа олмасликларини билдиради. Қуйидаги оятларда яна жинлар тилидан ҳикоя қилинади. Дастлабки оятда мўмин жинлар кофирларига хитоб қилиб, дедилар:

Tafsir

Жоҳилият даврида баъзи кишилар сафарда қўрқинчли жойларга тушиб қолсалар: ”Бу водийнинг саййидидан қавмимдаги бетамизларининг ёмонлигидан паноҳ беришини тилайман”, - деб жинлардан ҳимоя сўрар эдилар. Бу нарса инсонларнинг жинлардан қўрқув ва ҳадигини янада орттирар эди, холос.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing