Sura 70 · Para 29

Al-Ma'arij · 70:42

فَذَرْهُمْ يَخُوضُوا وَيَلْعَبُوا حَتَّىٰ يُلَاقُوا يَوْمَهُمُ الَّذِي يُوعَدُونَ

42. Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз уларни тарк қилинг! Улар то ўзларига ваъда қилинаётган кунларига рўбарў бўлгунларича (ўз ботил-беҳуда хаёлларига) шўнғишиб, ўйнаб-кулиб юраверсинлар!

Tafsir

Эй Пайғамбар, уларни тарк қилинг! То Қуръонда ваъда қилинган Қиёмат кунига рўбарў бўлгунларича ботил ва залолатга ботиб, дунё ҳаётида ўйнаб-кулиб юраверсинлар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing