Sura 70 · Para 29

Al-Ma'arij · 70:39

كَلَّا ۖ إِنَّا خَلَقْنَاهُمْ مِمَّا يَعْلَمُونَ

39. Йўқ, (улар ҳеч қачон жаннатга кирмаслар)! Албатта Биз уларни ўзлари биладиган нарсадан (яъни, бир томчи сувдан) яратдик.

Tafsir

Уларнинг тасаввурлари хом хаёлдир. Биз уларни нимадан яратганимизни ўзлари яхши биладилар. Уларни ҳақир сувдан яратдик. Улар ўзларига ўзлари фойда ҳам, зарар ҳам етказа олмайдиган даражада ожиздирлар. Шундай экан, қандай қилиб, бунчалар катта кетадилар?

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing