Sura 70 · Para 29
Al-Ma'arij · 70:35
أُولَٰئِكَ فِي جَنَّاتٍ مُكْرَمُونَ
35. Ана ўшалар жаннатларда ҳурмат-иззат кўргувчидирлар.
____________________
И з о ҳ. Мазкур оятларда ҳақиқий мўмин-мусулмонларнинг сифат-фазилатлари баён қилинди ва ана ўшалар жаннат неъматларига сазовор бўлгувчи зотлар эканликлари уқтирилди. Энди қуйидаги оятларда Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом атрофларига келишиб, тўп-тўп бўлиб ўтиришиб олишиб, у зот айтган сўзларни масхара қиладиган ва бир-бирларига саҳобаларни кўрсатишиб: «Агар мана шулар Муҳаммад айтаётгандек, жаннатга кирадиган бўлсалар, бизлар ҳеч шак-шубҳасиз, улардан олдинроқ ўша жойга кирамиз», деб сафсатабозлик қиладиган мушриклар ҳақида сўзланиб, уларнинг бундай тамаълари бефойда эканлиги таъкидланади ва Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломни улардан юз ўгиришга амр этилади.

Tafsir
Мана шу фазилатларга эга бўлганлар жаннатлардаги доимий неъматлар ва Аллоҳ таолонинг юзига боқиш бахтига эришиб, иззат-икромда бўладилар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing