Sura 7 · Para 8

Al-A'raf · 7:77

فَعَقَرُوا النَّاقَةَ وَعَتَوْا عَنْ أَمْرِ رَبِّهِمْ وَقَالُوا يَا صَالِحُ ائْتِنَا بِمَا تَعِدُنَا إِنْ كُنْتَ مِنَ الْمُرْسَلِينَ

77. Кейин туяни сўйиб юборишди ва Парвардигорларининг амридан юз ўгиришди, сўнг: «Эй Солиҳ, агар пайғамбарлардан бўлсанг, бизга ваъда қилган нарсангни (яъни, Аллоҳнинг азобини) келтир-чи?», дейишди.

Tafsir

Туяга озор бермасликка буюрилгандилар. Улар эса Аллоҳнинг буйруғини бажаришдан ўзларини катта олиб, айнан ўша туяни сўйдилар. Солиҳнинг огоҳлантирувини бўлмайдиган ишдек кўриб, унинг устидан кулиб: "Эй Солиҳ, сен ҳақиқатда Аллоҳнинг пайғамбарларидан бири бўлсанг, ўша бизни қўрқитаётган азобингни олиб кел-чи", дедилар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing