Sura 7 · Para 8
Al-A'raf · 7:57
وَهُوَ الَّذِي يُرْسِلُ الرِّيَاحَ بُشْرًا بَيْنَ يَدَيْ رَحْمَتِهِ ۖ حَتَّىٰ إِذَا أَقَلَّتْ سَحَابًا ثِقَالًا سُقْنَاهُ لِبَلَدٍ مَيِّتٍ فَأَنْزَلْنَا بِهِ الْمَاءَ فَأَخْرَجْنَا بِهِ مِنْ كُلِّ الثَّمَرَاتِ ۚ كَذَٰلِكَ نُخْرِجُ الْمَوْتَىٰ لَعَلَّكُمْ تَذَكَّرُونَ
57. У шундай Зотки, Ўз раҳматининг (яъни, ёмғирнинг) олдидан хушхабар қилиб шамолларни юборур. Қачонки улар вазмин булутларни кўтариб келгач, Биз уни (булутни, чанқоқ) ўлик шаҳарга ёғдирурмиз. Бас, унга сув-ёмғир ёғдириб, унинг ёрдамида ҳар турли мевалар чиқарурмиз. Ўликларни ҳам (ўз жойларидан) мана шундай чиқарурмиз. Шояд эслатма-ибрат олсангизлар.
Tafsir
Ёмғир ҳақида хушхабар элтувчи шамолларни юборган зот ҳар қандай нуқсондан пок Аллоҳдир. Бу шамоллар сув тўла оғир булутларни кўтарадилар ва Биз ўша булутлар билан қуриб қолган шаҳарни суғорамиз ҳамда турли хил меваларни чиқарамиз. Ўлик ердан тирик меваларни чиқарганимиз каби ўликларни ҳам қабрларидан тирилтириб чиқарамиз. Шоядки, эй одамлар, Аллоҳнинг қудратини, гўзал санъатини ва ўликларни тирилтиришга қодир эканини эсласангизлар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing