Sura 7 · Para 8
Al-A'raf · 7:49
أَهَٰؤُلَاءِ الَّذِينَ أَقْسَمْتُمْ لَا يَنَالُهُمُ اللَّهُ بِرَحْمَةٍ ۚ ادْخُلُوا الْجَنَّةَ لَا خَوْفٌ عَلَيْكُمْ وَلَا أَنْتُمْ تَحْزَنُونَ
49. Сизлар: «Аллоҳ уларга бирон раҳмат-марҳамат етказмайди, деб қасам ичган кишилар ана у (ҳаёти дунёдан камбағал-бечоралик билан ўтган мўмин-мусулмон)ларми? (Ахир уларга) «Сизлар учун ҳеч қандай хавф-хатар йўқ ва сизлар ҳеч ғамгин бўлмайсизлар» (дейилди-ку)?!
Tafsir
Аллоҳ кофирларни койиб, уларга мўминларни кўрсатиб, шундай дейди: "Уларга Аллоҳнинг раҳмати етмайди, деган одамларингиз мана шуларми?!" Кейин мўминларга қарата: "Эй мўминлар, жаннатга киринглар, энди келгусида сизларга ҳеч қандай хавф-хатар йўқдир, бу ердаги неъматларни кўриб, дунё ҳаётида эришолмай қолган насибаларингизга хафа ҳам бўлмайсизлар", дейди.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing