Sura 7 · Para 8
Al-A'raf · 7:42
وَالَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَا نُكَلِّفُ نَفْسًا إِلَّا وُسْعَهَا أُولَٰئِكَ أَصْحَابُ الْجَنَّةِ ۖ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ
42. Иймон келтириб, яхши амаллар қилган зотлар — ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмаймиз – улар жаннат эгалари бўлиб, унда абадий қолажаклар.
Tafsir
Парвардигорига иймон келтириб, қўлларидан келганча (Аллоҳ ҳеч кимга қўлидан келмайдиган ишни буюрмайди) яхши амалларни қиладиганлар жаннатга кирадилар ва у ерда абадий қоладилар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing