Sura 7 · Para 9
Al-A'raf · 7:206
إِنَّ الَّذِينَ عِنْدَ رَبِّكَ لَا يَسْتَكْبِرُونَ عَنْ عِبَادَتِهِ وَيُسَبِّحُونَهُ وَلَهُ يَسْجُدُونَ ۩
206. Албатта, Парвардигорингизнинг ҳузуридаги зотлар (яъни, фаришталар) Унга ибодат қилишдан ор қилмайдилар. Уни поклайдилар ва Унгагина сажда қиладилар.
____________________
И з о ҳ. Қуръонда бир неча сураларда сажда оятлари мавжуд бўлиб, мазкур суранинг сўнгги ояти ҳам ўша сажда оятларининг аввалгисидир. Бундай оят ўқилганда ўқувчига ҳам, тингловчига ҳам бир марта Аллоҳга сажда қилиш вожиб бўлади.

Tafsir
Эй Пайғамбар, ҳатто Парвардигорингизнинг ҳузуридаги фаришталар ҳам У Зотга ибодат қилишдан ўзларини катта олмайдилар, заррача оғишмай бўйсунадилар, кеча-кундуз У Зотга тасбеҳ айтадилар ва У Зотгагина сажда қиладилар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing