Sura 7 · Para 9

Al-A'raf · 7:201

إِنَّ الَّذِينَ اتَّقَوْا إِذَا مَسَّهُمْ طَائِفٌ مِنَ الشَّيْطَانِ تَذَكَّرُوا فَإِذَا هُمْ مُبْصِرُونَ

201. Тақво қилгувчи зотларни қачон шайтон томонидан бирон васваса ушласа, (Аллоҳни) эслайдилар, бас (Тўғри Йўлни) кўра бошлайдилар.

Tafsir

Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш билан тақво қиладиганларга шайтон тарафидан бир васваса келиб, бирон гуноҳни қилиб қўйсалар, дарҳол Аллоҳнинг буюклигини, осийларни жазолашини, итоаткорларни эса мукофотлашини эсга олиб, тез тавба қилиб, Парвардигорга юкунадилар. Қарабсизки, шу билан ўнгланиб, гуноҳдан тийилиб, ҳақ устида барқарор бўладилар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing