Sura 7 · Para 8
Al-A'raf · 7:2
كِتَابٌ أُنْزِلَ إِلَيْكَ فَلَا يَكُنْ فِي صَدْرِكَ حَرَجٌ مِنْهُ لِتُنْذِرَ بِهِ وَذِكْرَىٰ لِلْمُؤْمِنِينَ
2. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, бу Қуръон) сизга унинг ёрдамида кофирларни (Аллоҳнинг азобидан) огоҳлантиришингиз учун нозил қилинган Китобдир — бас, кўнглингизда у сабабли танглик (шубҳаланиш) бўлмасин! — ва у мўминлар учун бир эслатмадир.
Tafsir
Эй Пайғамбар, Қуръони карим сизга нозил қилинган китобдир. Ундан кўнглингиз тўқ бўлсин. Қалбингизда унга нисбатан заррача шубҳа, торлик қолмасин. Аллоҳ уни сизга одамларни огоҳлантиришингиз, у билан ҳужжатни барпо қилишингиз, мўминларга эслатмалар беришингиз учун нозил қилди. Зеро, эслатмалардан фақат мўминларгина фойдалана оладилар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing