Sura 7 · Para 9

Al-A'raf · 7:191

أَيُشْرِكُونَ مَا لَا يَخْلُقُ شَيْئًا وَهُمْ يُخْلَقُونَ

191. Ҳеч нарсани ярата олмайдиган, балки ўзи яратилувчи бўлган нарсаларни (Аллоҳга) шерик қиладиларми?!

Tafsir

Аллоҳга мана бут, санамларни шерик қиладиларми? Ўшаларни ўзларига маъбуд қилиб оладиларми? Ҳолбуки, улар ҳеч нарсани ярата олмайдилар-ку. Уларнинг ўзлари яратилган махлуқлар-ку! Қандай қилиб уларни Аллоҳга шерик қиладилар?

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing