Sura 7 · Para 9

Al-A'raf · 7:187

يَسْأَلُونَكَ عَنِ السَّاعَةِ أَيَّانَ مُرْسَاهَا ۖ قُلْ إِنَّمَا عِلْمُهَا عِنْدَ رَبِّي ۖ لَا يُجَلِّيهَا لِوَقْتِهَا إِلَّا هُوَ ۚ ثَقُلَتْ فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ ۚ لَا تَأْتِيكُمْ إِلَّا بَغْتَةً ۗ يَسْأَلُونَكَ كَأَنَّكَ حَفِيٌّ عَنْهَا ۖ قُلْ إِنَّمَا عِلْمُهَا عِنْدَ اللَّهِ وَلَٰكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ

187. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиздан Соат (яъни, Қиёмат) қачон воқе бўлади, деб сўрайдилар. Айтинг: «Унинг билими фақатгина Парвардигорим даргоҳидадир. Вақти-соати келганида ҳам фақат Ўзи ошкор қилур. У (яъни, Қиёмат) самовот ва Ер учун жуда оғир (даҳшатли) бир ишдир. У сизларга фақат тўсатдан — кутилмаганда келур». Гўё сиз у ҳақда яхши биладигандек сўрайдилар. Айтинг: «Унинг билими фақатгина Аллоҳ даргоҳидадир. Лекин жуда кўп одамлар уни билмайдилар».

Tafsir

Сиздан анави саркаш ҳақни тан олмайдиганлар Қиёмат қачон бўлиши ҳақида сўрайдилар. Эй Муҳаммад, айтинг: "Мен билмайман. Ҳеч ким билмайди. Уни фақат Аллоҳ билади. Ўз вақти-соати келганда ошкор қилади. Унинг қачон бўлиши само аҳлига ҳам, замин аҳлига ҳам ноаёндир. У тўсатдан, кутилмаганда келади. Улар сиздан худди сиз уни билишга иштиёқманддек сўрайдилар. Билмайдиларки, сиз Парвардигорингизни яхши таниганингиз боис У Зотдан бу ҳақда сўрамайсиз. Эй Муҳаммад, уларга айтинг: "Қиёмат қачон бўлиши ҳақидаги илм ёлғиз Аллоҳнинг даргоҳидадир. Лекин жуда кўп одамлар буни билмайдилар".

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing