Sura 7 · Para 9

Al-A'raf · 7:185

أَوَلَمْ يَنْظُرُوا فِي مَلَكُوتِ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَمَا خَلَقَ اللَّهُ مِنْ شَيْءٍ وَأَنْ عَسَىٰ أَنْ يَكُونَ قَدِ اقْتَرَبَ أَجَلُهُمْ ۖ فَبِأَيِّ حَدِيثٍ بَعْدَهُ يُؤْمِنُونَ

185. Самовот ва Ер мамлакатлари ҳақида, Аллоҳ яратган нарсалар тўғрисида ва ажаллари яқинлашиб қолган бўлиши мумкинлиги хусусида ўйламайдиларми?! Ундан (Қуръондан) сўнг (яъни, унга ишонмаганларидан кейин) яна қандай гапга ишонадилар-а?!

Tafsir

Улар Аллоҳнинг осмонлару ердаги мулки ҳақида, уларда яратган ҳайвоноту наботот тўғрисида ва ажаллари яқинлашиб қолган бўлиши ҳам мумкинлиги хусусида фикр юритиб, фурсат борида тавбага ошиқмайдиларми? Улар Қуръонга ҳамда ундаги хуш ваъдаю огоҳлантиришларга ишонмасалар, яна қайси китобга ишонадилар?!

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing