Sura 7 · Para 9

Al-A'raf · 7:180

وَلِلَّهِ الْأَسْمَاءُ الْحُسْنَىٰ فَادْعُوهُ بِهَا ۖ وَذَرُوا الَّذِينَ يُلْحِدُونَ فِي أَسْمَائِهِ ۚ سَيُجْزَوْنَ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ

180. Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Уни ўша исмлар билан чорланглар (ёд этинглар). Унинг исмларида ҳақдан оғиб (ноўрин жойларда уларни қўллайдиган мушрик) кимсаларни тарк қилинглар. Улар яқинда қилиб ўтган амалларига яраша жазоланурлар.

Tafsir

Аллоҳнинг улуғлиги ва комиллигига далолат қилувчи гўзал исмлари бордир. Аллоҳга дуо қилаётганингизда ўша исмлар билан илтижо қилингиз. Бу исмлар борасида ҳақдан адашиб, Аллоҳдан бошқани ўша исмлар билан номлайдиган ёки уларни инкор қиладиган ёхуд уларни ўзгартирадиган ё бошқа нарсага ўхшатадиган кимсалардан юз ўгирингиз. Ҳақдан адашган бу кимсалар учун қилган ёмон ишлари туфайли аламли азоб бордир.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing