Sura 7 · Para 9
Al-A'raf · 7:176
وَلَوْ شِئْنَا لَرَفَعْنَاهُ بِهَا وَلَٰكِنَّهُ أَخْلَدَ إِلَى الْأَرْضِ وَاتَّبَعَ هَوَاهُ ۚ فَمَثَلُهُ كَمَثَلِ الْكَلْبِ إِنْ تَحْمِلْ عَلَيْهِ يَلْهَثْ أَوْ تَتْرُكْهُ يَلْهَثْ ۚ ذَٰلِكَ مَثَلُ الْقَوْمِ الَّذِينَ كَذَّبُوا بِآيَاتِنَا ۚ فَاقْصُصِ الْقَصَصَ لَعَلَّهُمْ يَتَفَكَّرُونَ
176. Агар хоҳласак уни ўша оятлар сабабли (юқори даражаларга) кўтарган бўлур эдик. Лекин у ерга (яъни, молу дунёга) берилди ва ҳавойи-нафсига эргашди. Бас, унинг мисоли худди бир итга ўхшайдики, уни ҳайдасанг ҳам тилини осилтириб тураверади ёки (ўз ҳолига) қўйсанг ҳам тилини осилтириб тураверади. Бу Бизнинг оятларимизни ёлғон деган кимсаларнинг мисолидир. Улар тафаккур қилсинлар учун бу қиссаларни сўйланг.
____________________
И з о ҳ. Ушбу икки оят гарчи Мусо пайғамбар давридаги мол-дунёга берилган бир яҳудий «олим» ҳақида нозил бўлган эса-да, бу оятларнинг ҳукми билган илмига амал қилмай динфурушлик билан кун ўтказадиган «уламолар»нинг барчасига тааллуқлидир. Зотан, илм кишининг диёнат ва эътиқодини зиёда қилиш ўрнига аҳли давлат, аҳли дунёларга қул қилиб қўйса, у илм эмас, балки жаҳолат — илмсизликдир.

Tafsir
Унга оятларимиз фойда беришини истаганимизда уни амал қилишга муваффақ айлаб, дунё ва охиратда мартабасини баланд қилган бўлар эдик. Лекин унинг ўзи шармандалик сари элтадиган йўлни тутди, дунёни охиратдан устун қўйиб, шаҳватлар ботқоғига ботди. У дунёга ўчликда, очкўзликда худди итга ўхшайди. Ит ҳар доим тилини осилтириб тураверади. Ётганда ҳам тилини осилтириб тураверади, турганда ҳам тилини осилтириб тураверади. Оятларимизни ёлғонга чиқариб, йўлдан озганларнинг аҳволи - мана шу. Эй Пайғамбар, уларга ҳикоя қилиб беринг. Шоядки, фикр юритиб, ҳақни тан олмаслик ва залолат гирдобидан чиқсалар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing