Sura 7 · Para 9

Al-A'raf · 7:171

۞ وَإِذْ نَتَقْنَا الْجَبَلَ فَوْقَهُمْ كَأَنَّهُ ظُلَّةٌ وَظَنُّوا أَنَّهُ وَاقِعٌ بِهِمْ خُذُوا مَا آتَيْنَاكُمْ بِقُوَّةٍ وَاذْكُرُوا مَا فِيهِ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ

171. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Тур тоғини кўчириб олиб, уларнинг устларида гўё бир соябондек кўтариб туриб, улар уни устларига қулаб тушади, деб гумон қилган ҳолларида: «Биз сизларга ато этган нарсани (Тавротни) маҳкам ушлангиз ва тақводор бўлишингиз учун ундаги оятларни ёдда тутингиз!», деган пайтимизни эсланг!

Tafsir

Эй Муҳаммад, эсланг! Бани Исроил Тавротдаги гапларни қабул қилишдан бош тортганларида Биз тоғни кўчириб олиб, устларига олиб келиб қўйгандик. Тоғ уларнинг боши узра худди бир соябондек бўлиб турганди. Ўшанда, энди устимизга тушиб кетади, деб қолишганди. Шунда уларга: "Сизларга берганимиз Тавротни жиддийлик, ғайрат ва қатъият ила ушлангиз, ундаги Аллоҳ шариатлаштирган ҳукмларни ёдда тутингиз, унутмангиз, шояд, шунда тақво қилсангизлар", дейилди.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing