Sura 7 · Para 9
Al-A'raf · 7:133
فَأَرْسَلْنَا عَلَيْهِمُ الطُّوفَانَ وَالْجَرَادَ وَالْقُمَّلَ وَالضَّفَادِعَ وَالدَّمَ آيَاتٍ مُفَصَّلَاتٍ فَاسْتَكْبَرُوا وَكَانُوا قَوْمًا مُجْرِمِينَ
133. Бас, Биз уларнинг устларига тўфон (сел), чигиртка, бит, бақа ва қон (балоларини) очиқ оят-мўъжизалар қилиб юбордик. (Лекин) улар кибр-ҳаво қилдилар ва жиноятчи — осий қавм бўлдилар.
Tafsir
Шунда Биз уларни ҳақни тан олмай, саркашлик билан ёлғонга чиқарганлари учун жазолаб, тўфон юбордик, уларнинг экинларини ҳам, меваларини ҳам оқизиб кетди. Чигирткаларни юбордик, уларнинг ҳосилларини еб-битирди. Битларни юбордик. Экинларини ҳам, сочларини ҳам бит босди. Бақаларни юбордик. Идишларига тўлиб олиб, таомларини айнитди, ётоқларига кириб, уйқуларини қочирди. Қонни юбордик. Қудуқ сувлари ҳам, аҳорлари ҳам қонга тўлди. Шуларнинг ҳаммасини бўлиб-бўлиб, бирин-кетин юбордик. Шунча уқубатлардан кейин ҳам яна Аллоҳга иймон келтиришдан ва Мусо алайҳиссалом олиб келган рисолатни ҳақ эканини тан олишдан бош тортдилар, ўзларини катта олдилар. Улар ботилдан бош кўтара олмайдиган, ҳақ сари юз бура олмайдиган осий қавм эди.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing