Sura 7 · Para 9
Al-A'raf · 7:116
قَالَ أَلْقُوا ۖ فَلَمَّا أَلْقَوْا سَحَرُوا أَعْيُنَ النَّاسِ وَاسْتَرْهَبُوهُمْ وَجَاءُوا بِسِحْرٍ عَظِيمٍ
116. У (Мусо): «Сизлар ташланглар», деди. Бас, улар ташлаганларида, одамларни кўзларини бўяб даҳшатга солиб қўйдилар ва зўр сеҳр кўрсатдилар.
____________________
И з о ҳ. Ҳикоя қилишларича, шаҳар четидаги бир водийга тўпланган халойиқ олдида минглаб сеҳргарлар қўлларидаги таёқча ва ипларини ташлаганларида бутун водий устма-уст мингашиб-қалашиб ётган илонларга тўлиб кетган экан. Одамлар бу ҳолдан даҳшатга тушиб қоладилар, ҳатто Мусо пайғамбарни ҳам хавотир эгаллаб олади шунда...

Tafsir
Мусо ҳам Парвардигоридан мадад келишига аниқ ишониб, уларга парво ҳам қилмасдан: "Олдин сизлар ташлайверинглар", деди. Сеҳргарлар асолари ва арқонларини ташлаган эдилар, улар одамларнинг кўзини сеҳрлаб, ақл-идрокини олиб қўйиб, уларни қўрқитиб, ваҳимага солди. Хуллас, улар тамошабинларга кучли сеҳрни намойиш этдилар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing